SEARCHED FOR:
SHAVKAT MIRZIYOYEV
-
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
2022-10-21 667Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кучли Туркманистонни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлганини алоҳида қайд этди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё ва Россия етакчилари учрашувида иштирок этди
2022-10-14 660Учрашувда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
-
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Osiyoda hamkorlik va ishonch choralari bo‘yicha kengash majlisidagi nutqi
2022-10-13 642Uchrashuvimizni yuqori saviyada tashkil etgani uchun Qozog‘iston Respublikasi Prezidenti hurmatli Qasim-Jomart Kemelevich Toqayev nomiga bildirilgan minnatdorlik so‘zlariga qo‘shilaman.
Shuningdek, Kengash faoliyati bo‘yicha bugun bu yerda bildirilgan baholarni ham ma’qullayman.
O‘tgan davr davomida ushbu tuzilma xavfsizlikni ta’minlash, Osiyoda o‘zaro ishonch va barqaror taraqqiyotni mustahkamlash masalalari bo‘yicha keng va ochiq muloqot uchun muhim maydon sifatida o‘zining g‘oyatda zarur ekanligini ko‘rsatdi.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди
2022-10-08 628Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири тор доирада учрашув ўтказдилар
2022-10-05 633Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Виктор Орбаннинг 2021 йил мартда юртимизга расмий ташрифи якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида янги саҳифа очгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқи
2022-09-16 701Сизларни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида чин дилдан қутлайман.
Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман.
Буюк ипак йўлининг қоқ юрагида жойлашган бу муаззам шаҳар минг йиллар давомида миллатлараро мулоқот, ўзаро маданий ва маънавий ҳамкорлик, савдо ва илмий алмашинувлар маркази сифатида хизмат қилиб келган.
-
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарини қабул қилди
2022-09-14 638Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, долзарб халқаро масалалар, мамлакатимизда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги ишлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Розмари ДиКарло Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломини етказиб, у 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
-
Шавкат Мирзиёев: Мустақилликка эришиш осон бўлмаган
2022-08-31 647Ватанимиз фидойиларини айнан Мустақиллик байрами кунларида ёд этишда катта маъно бор. Бу халққа хизмат ҳеч қачон унутилмаслигини, эл-юртимиз озодлиги ва тинчлиги қадрини яна бир бор англатади.
2001 йилдан буён 31 август “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” сифатида нишонлаб келинмоқда. Жадид боболаримизнинг руҳларини шод этиш, ҳаёти ва меросини ўрганишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Ўтган йили “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи реконструкция қилинган эди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда унинг филиаллари очилди.
-
Шавкат Мирзиёев: Ҳар қандай мукофот эл-юрт эътирофи, Ватан ишончидир
2022-08-31 620Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Шунингдек, мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ чет эл фуқаролари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
-
Шавкат Мирзиёев: Қорақалпоқ элининг виждони пок
2022-08-27 813Бу ерда 6 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 2 та саноат корхонаси, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одамлар иш билан банд.
Яқинда маҳалладаги ички йўллар, табиий газ ва электр тармоқлари таъмирланди. Ён-атроф ободонлаштирилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қиёфаси янгиланиб, шароитлари яхшиланди.
Ушбу мактаб ҳовлисида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлди.