SEARCHED FOR:
SHAVKAT MIRZIYOYEV
-
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди
2022-08-27 678Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Бу масала овозга қўйилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, бу лавозимга номзод депутатлардан иборат Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия этилади. Шу боис Оқсоқоллар кенгаши тузилди.
-
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
2022-08-19 526Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.
-
Шавкат Мирзиёев пайғамбаримиз қабрини зиёрат қилди
2022-08-17 571Шавкат Мирзиёев ушбу масжидга келиб, Ҳужраи саодатга тавозе билан кирди, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
-
Ўзбекистон Президенти шахмат бўйича терма жамоа аъзоларини 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади
2022-08-10 708Аввало, сиз, азизларни ва сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли халқимизни мамлакатимиз ҳаётида улкан қувончли воқеа – Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳар томонлама муносиб иштирок этиб, Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
-
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Олий комиссари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди
2022-08-02 558ЕХҲТ институтлари билан устувор йўналишларда – хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳаларида, гуманитар йўналишдаги конструктив мулоқот ва сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Ўрта муддатли истиқболда қарийб 50 та тадбирни ўтказиш назарда тутилган “йўл харитаси” биргаликда амалга оширилмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди
2022-07-29 706Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
-
Ўзбекистон Президенти Туркия ички ишлар вазири билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
2022-07-29 895Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон Президенти Хитой делегациясини қабул қилди
2022-07-28 708Учрашув аввалида Хитой ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Хитой томони тобора юқори суръат билан ривожланаётган икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасини юксак баҳолаётгани қайд этилди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўлиқ қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.
-
Ўзбекистон Президенти халқаро конференция иштирокчиларига ўз Мурожаатини йўллади
2022-07-26 596Анжуманда 20 дан ортиқ давлатдан, шунингдек, етакчи халқаро тузилмалар – БМТ, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидан 100 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
Афғонистон Муваққат ҳукумати делегациясига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий бошчилик қилмоқда.
-
Ўзбекистон Президенти хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдоридир
2022-07-25 685Хорижий ҳамкорлар давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, Президентимизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда аҳоли турмуш даражасини тубдан ошириш, демократик жамият институтларини мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва халқаро мавқеини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар стратегиясини амалга оширишда катта муваффақиятлар тилади.